Дунё бўйича энг фойдали озиқ-овқатлар Африка мамлакатларида истеъмол қилиниши аниқланди

22.09.2018 | Жаҳон | 2827

Кембридж университети олимлари 187 та мамлакат аҳолисининг 1990—2010 йиллардаги кундалик овқатланиш тартибини ўрганиб чиқди ва аҳолиси энг фойдали озиқ-овқат истеъмол қиладиган мамлакатлар рейтингини тузди, деб ёзади «Newsru.co.il».

Таъкидлаш жоиз, тадқиқот натижаларига кўра, Африканинг ночор давлатлари ривожланган давлатлардан фарқли равишда рейтингнинг юқори поғоналарини эгаллади. Уларнинг овқатланиш тартиби сабзавотлар, дон маҳсулотлари ва қайта ишланган озиқ-овқат маҳсулотларини ўз ичига олди.

Энг соғлом овқатланиш тартибига эга мамлакатлар ўнлигига Чад, Сьерра-Леоне, Мали, Гамбия, Уганда, Гана, Кот-д’Ивуар, Сенегал, Исроил ва Сомали кирди.

Аксинча рейтингнинг сўнгги ўринларини Арманистон, Венгрия, Бельгия, Чехия, Қозоғистон, Беларусь, Аргентина, Туркманистон, Мўғулистон ва Словакия эгаллади.