Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон махсус ҳарбий бўлинмалари халқаро мусобақада иштирок этади
23.09.2018 13:37,  
87

Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг махсус бўлинмалари халқаро мусобақада иштирок этиш учун Беларусь Республикасига жўнаб кетди, деб хабар қилмоқда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

21 сентябрь куни Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари махсус бўлинмалар ўртасида ўтказиладиган халқаро мусобақада иштирок этиш учун Беларусь Республикасига жўнаб кетди.

"Мусобақада Ўзбекистон Мудофаа вазирлигидан 10 нафар вакил мамлакат шарафини ҳимоя қилади. Баҳсларнинг асосий қисми 24-28 сентябрь кунлари Марьина Горка аҳоли яшаш пунктида жойлашган ҳарбий қисм полигонида бўлиб ўтади.", - дейилган хабарда.

Ушбу мусобақада Беларусь Республикаси Давлат хавфсизлик қўмитасининг «А», Ички ишлар вазирлигининг «Алмаз» гуруҳлари, мамлакат президентининг хавфсизлигини таъминлашга масъул хизмат вакиллари, шунингдек, хорижлик жамоаларўзаро беллашади.

Мусобақа давомида иштирокчилар шаҳар ва ўрмон шароитида ўзмаҳоратларини жамоавий ҳамда якка тартибда намойиш этишлари лозим. Хусусан, отиш машқлари, шартли душман разведкачи гуруҳини қидириб топиш, асирларни озодэтиш, ярадорларни эвакуация қилиш каби шартларда алоҳида қўшимча баллар олиши мумкин.

Иштирокчилар ҳамдўстлик мамлакатларидаги махсус бўлинмаларда хизмат кўрсатувчи юқори профессионалликка эга ҳакамлар томонидан баҳолаб борилади.

Мазкур мусобақа турли идораларга қарашли махсус бўлинмалар хизматчиларининг нафақат юқори тайёргарлик даражасини, балки жанговар тайёргарлик бўйича энг сўнгги ва замонавий амалиётдан бохабар бўлиш имкониятини тақдим этади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан