Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ мигрантларга Green Card бериш талабини кескинлаштирмоқчи
23.09.2018 13:40,  
9

АҚШ маъмурияти шанба куни Америкада қонуний яшаб келаётган мигрантларга визалар ва грин-карталар беришда талабларни кескинлаштириши ҳақидаги ташаббусини эълон қилди.

Ички хавфсизлик вазирлиги томонидан эълон қилинган 447-саҳифали ҳужжат даъвогар шахсга, агар у қатор ижтимоий кўмаклардан фойдалангани аниқланадиган тақдирда, рад жавобини беришни кўзда тутади.

Хусусан, гап, Medicaid дастури орқали тиббий хизматлардан фойдаланиш, озиқ-овқатга талон олиш ва ижтимоий бошпана хусусида брмоқда.

Бу каби хизматлардан фойдаланганлик мамлакатда доимий яшаш ҳуқуқи учун берилган аризани кўриб чиқишда "муайян салбий омил" сифатида баҳоланиши мумкин.

Бундан ташқари, қатор ҳолатларда мигрантлардан аризани кўриб чиқиш вақтида 10 минг доллар миқдорида гаров киритишни сўрашлари мумкин.

"Ушбу қарор паст даромадга эга бўлган миллионлаб оилаларни ҳукуматдан ёрдам олиш ва Қўшма Штатларда доимий яшаш ўртасида танловга мажбур этиши мумкин. Ҳуқуқ ҳимоячилари бу ҳолат истиқболда болаларни озиқ-овқат ва соғлиқни сақлашдан чегаралаши мумкинлигидан хавфсирашмоқда", — деб ёзади Politico нашри.

Ҳукуматнинг баҳолашича, ушбу янгилик йилига 382 минг кишини қамраб олади. Бундай чоралар даъвогарлар ўзини молиявий жиҳатдан таъминлай олиши ҳамда АҚШ ижтимоий таъминоти учун ортиқча юк бўлмаслигини таъминлашга қаратилган.

Қарор парламент тасдиғини талаб этмайди. Аммо у кучга киргунга қадар оммавий муҳокамага қўйилиши ва бу бир йилча вақтни талаб этиши мумкин.

Иммиграцион ислоҳотлар Трампнинг сайловолди ваъдаларидан бири бўлган эди. Мексикадан келаётган ноқонуний мигрантлар оқимини тўхтатиш учун у бу давлат билан чегарада девор қуришга ваъда беради, грин-карталар, яъни АҚШда қонуний яшаётган мигрантларнинг қариндошлари ҳам ушбу мамлакатга кириш ҳуқуқини берувчи занжирли иммиграцияни бекор қилиш ташаббусини илгари суради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан