Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Озарбайжонда дунёнинг иккинчи энг йирик вулқони уйғонди
24.09.2018 10:45,  
25

Озарбайжонда катталиги бўйича дунёда иккинчи ўринда турувчи “Отман-Боздаг” вулқони уйғонди, деб хабар қилмоқда Спутник нашри.

Отман-Боздаг якшанба куни, тонг  соат 08:53 да илк бор отилган. Отман-Боздаг балчиқли вулқон ҳисобланади, унинг уйғонишига сабаб - ер эрозияси. Ушбу вулқон фаоллиги 2017 йилнинг феврал ойида бошланган эди. Ундан олдин эса, 50 йил давомида вулқон уйқуда бўлган. Сўнгги бор у 1965 йилда отилган.  

Отман-Боздаг Апшерон ярим оролида, Бокудан 60 километр жануби-ғарбда жойлашган бўлиб ушбу ҳудудда яна бир неча балчиқли вулқонлар жойлашган. Озарбайжон ҳукумати бу ерларни табиий қўриқхона деб эълон қилган.

Озарбайжон экология ва табиий ресурслар вазири маълум қилишича, вулқон 23 сентябрь, якшанба куни «уйғонган» ва икки марта 200—300 метр баландликка балчиқ шиддат билан отилиб чиққан. Шундан кейин вулқонга ёндош ҳудудларда 40 метргача чуқурликда ёриқлар пайдо бўлган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан