Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Отабек Муродов Тожикистонда МДҲ мамлакатлари бош прокурорлари билан учрашди
24.09.2018 14:15,  
7

Жорий йилнинг 20 сентябрь куни Бош прокурор Отабек Муродов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган МДҲ мамлакатлари бош прокурорларининг Мувофиқлаштирувчи кенгашининг 28-йиғилишида ва ШҲТга аъзо давлатлар бош прокурорларининг 16-йиғилишида иштирок этди.  Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар бермоқда.

Йиғилишларда МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатларнинг бош прокурорлари ва иштирокчи-давлатлар делегациялари раҳбарлари, жумладан Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Ўзбекистон, Хитой, Покистон, Ҳиндистон, шунингдек мулоқот шериклари ва кузатувчи мамлакатлардан таклиф этилган меҳмонлар сифатида – Афғонистон, Монголия, Эрон, Непал, Шри-Ланка, Прокурорлар Халқаро Ассоциацияси президенти Герхард Ярош ва Саудия Арабистони Бош прокурорлари иштирок этди.

Бош прокурор Отабек Муродов ўз нутқида 2017—2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қабул қилинган Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида прокуратура органларининг тизими тубдан такомиллаштирилиб, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳот ва ўзгаришлардаги прокуратура органларининг роли оширилганлиги ҳамда улар фаолиятида мутлақо янги йўналишлар белгиланганлигини қайд этди.

ШҲТга аъзо давлатлар бош прокурорларининг йиғилиши давомида трансмиллий ва уюшган жиноятчиликка қарши ҳамкорликда курашиш, терроризм, экстремизм, диний ва сиёсий радикализм хавфи ва экстремистик ҳаракатларнинг бошқа ҳалокатли таъсири кучаяётганлиги масалалари, шунингдек жаҳон ва минтақавий хавфсизликнинг бошқа муаммолари муҳокама қилинди. Урушлар билан қамраб олинган қатор мамлакатлардаги сиёсий вазиятнинг мураккаблиги, сиёсий келишмовчиликларнинг зарарли таъсири ва ушбу мамлакатлардаги тинч фуқароларнинг ўлими билан боғлиқ холатларга ташвиш билдирилди ва МДҲ ва ШҲТга аъзо-давлатларнинг қўшма интеграциялашуви давлатлар ва минтақаларнинг хавфсизлигини таъминлашнинг муҳим омили деб топилди.

Йиғилишда Ўзбекистон Бош прокурори Отабек Муродов Ўзбекистон Республикасининг мазкур йўналишдаги устувор вазифаси жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларнинг оқибатлари билан эмас, балки уларнинг туб сабаблари билан курашиш эканлигини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Россия, Ҳиндистон, Саудия Арабистони, Беларусь, Тожикистон, Афғонистон, Қозоғистон ва Қирғизистон делегациялари билан икки томонлама учрашувлар ўтказди. Россия, Тожикистон ва Қозоғистон билан ҳамкорлик дастурлари имзоланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан