Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркия Ўзбекистонга 20 та мобил офис автобуси ва 50 та тез тиббий ёрдам машинаси совға қилди
24.09.2018 23:58,  
25

Туркия парламенти делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги — TIKA томонидан Ўзбекистон аҳолисига сифатли тез тиббий ёрдам ва давлат хизматлари кўрсатиш мақсадида 50 та тез тиббий ёрдам машинаси ва 20 та мобил офис автобуси ажратилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

«Ўзэкспомарказ»да ушбу транспорт воситаларини Соғлиқни сақлаш ва Адлия вазирликларига топшириш маросими бўлди. Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси cпикери Нурдинжон Исмоилов, Туркия Буюк миллат мажлиси раиси Бинали Йилдирим, тегишли вазирлик ва идоралар, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Замонавий реанимобиллар аҳолига шошилинч тиббий ёрдамни тез ва сифатли кўрсатишда муҳим ўрин тутади. Зарур моддий-техник базага эга, қуёш панеллари билан таъминланган 20 та мобил офис автобуси қатор давлат хизматларини бевосита жойларда, қолаверса, ФҲДЁ ва нотариус хизматларини кўрсатиш имконини беради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан