Янги ташкил этилган миллий палатага раис тайинланди

25.09.2018 | Тиббиёт | 1000

Ҳукумат қарорига мувофиқ, Равшан Шавкатович Изамов Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатасининг раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, «Ўзбекистон Республикасида соғлиқни сақлашни бошқаришнинг инновацион моделини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори билан Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси ташкил этилган эди.

Халқаро стандартларга мос соғлиқни сақлаш инфратузилмасини яратишга, шу жумладан, тиббиёт ва фармацевтика ташкилотларини замонавий ускуналар ва илғор ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозлаш Миллий палатанинг асосий вазифаcи ҳисобланади.