Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда оммавий бадантарбия машғулотлари ўтказилди
25.09.2018 14:35,  
15

Бугун, 25 сентябрь эрта тонгдан пойтахт кўчаларида оммавий машғулотлар ўтказилди, деб хабар қилди Тошкент ҳокимлиги.

“Пойтахт кўчаларида оммавий равишда бадантарбия машғулотлари билан шуғулланаётган инсонларни кўрсангиз ҳеч ҳам ажабланманг.

Пойтахтликлар ўз саломатликлари йўлида жисмоний тарбия билан шуғулланишни кундалик одатга айлантиришмоқда.

Массовые занятия утренней гимнастикой в Ташкенте

“Ана шундай машғулотлардан бири бугун, 25 сентябрь эрта тонгдан Саломатлик мактаблари қошидаги “Эъзозли аёллар” гуруҳлари аъзоларининг бадантарбия машғулотлари бўлиб ўтди. “Миллий боғ” майдонидаги машғулотларда 200 дан ортиқ аёллар иштирок этишди. 7:30 да "Халқлар дўстлиги" саройи ҳудудида ўтказилган машғулотларда эса 100 дан зиёд ёшлар фаоллик кўрсатишди”, - дейилган хабарди.

Массовые занятия утренней гимнастикой в Ташкенте

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 20 сентябр куни жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказиб, мутасадди раҳбарларга  топшириқлар берди.

Корхоналар, таълим муассасалари, истироҳат боғларида оммавий бадантарбия ва гимнастика машғулотларини ўтказиш эътибордан четда қолиб кетгани қайд этилди. Бундай машқларнинг инсон саломатлиги учун фойдалилигини тарғиб қилиш мақсадида доимий кўрсатув ва ижтимоий роликлар тайёрлаб, телевидение орқали намойиш этиш лозимлиги таъкидланди. 

“Мамлакатимизда спортни оммалаштириш бўйича беш йиллик миллий концепция ишлаб чиқиш зарур. Аҳолини жисмоний тарбия билан мунтазам шуғулланиб, соғлом турмуш кечиришга жалб этиш, шу орқали касалликларнинг олдини олиб, одамларнинг умрини узайтириш концепциянинг асосий йўналиши ва натижаси бўлиши керак,” – деди президент.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан