Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тез орада 100 минг сўмлик банкнотлар муомалага киритилади
25.09.2018 14:58,  
20

Кейинги вақтларда одамлар орасида пул алмашиши мумкинлиги ва инфляциянинг кучайиб бораётгани ҳақидаги миш-мишлар пайдо бўлди. Аслида қачон ва қандай вазиятларда давлат пули ўзгариши мумкин? Агар шундай эҳтимол бўлса, одамлар қанча вақт олдин хабардор этилади? Нарх-навонинг ўсиш тенденцияси, инфляция даражаси борасидаги фикрларни мутахассислар қандай изоҳлайди?

Ушбу саволларга Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Марказий банки ҳамда «Қишлоққурилишбанк»нинг қўшма анжуманида мутахассислар жавоб берди. Бу ҳақда «ЎзА» хабар бермоқда.

— Пулнинг алмашишига сабаб ҳам эҳтимол ҳам йўқ, — дейди мутахассис. — Йўқса, 100 минг сўмлик банкнотлар чиқарилармиди? Яқинда ана шундай суммадаги пул муомалага киритилади. Тўғри, инфляция ўсиши мумкин. Чунки банкнинг қайта молиялаш ставкасининг икки фоизга оширилиши, ўз-ўзидан бозордаги нарх-навога таъсир қилади.

Тадбиркор кредит олган бўлса, энди ошган икки фоизни қоплаш учун ишлаб чиқараётган маҳсулотини баҳосини баландлаштиради.

Президент Шавкат Мирзиёев барча мансабдор шахслар томонидан аҳолига реал ҳолатни ва ҳақиқий статистика маълумотларни етказиб бериш бўйича қатъий топшириқ берган. Гувоҳи бўлаётганимиздек, Ўзбекистонда инфляция яширилаётгани йўқ.

Нархларнинг ўсиш тенденцияси эълон қилинмоқда, унга кўра жорий йилда ҳам инфляциянинг даражаси юқори бўлиши кутилмоқда. Таъкидлаш керакки, нархларнинг бозор механизмлари асосида шакллантириш келгуси даврларда инфляция «жиловини» тортиб туриш имконини бериши табиийдир.

Миш-мишлар одамларга қайсидир маънода огоҳлик ва профилактика чорасидек таъсир қилиши мумкин. Бироқ иқтисодий-молиявий ва банк тизимида миш-мишларга эмас расмий баёнотларга таянган маъқул.

Қайд этиш жоизки, яқин орада сўмнинг қадри ошиши кутилмоқда. Хусусан, ялпи ички маҳсулотга тенг миқдорда маблағимиз бўлганда унинг қадрсизланиши тўхтайди. Яна инвестиция киритиш ҳажмининг ошиши ҳам пул қадрини оширади.

Эслатиб ўтамиз, Миллий матбуот марказида бўлиб ўтаётган Ўзбекистон Марказий банки ҳамда «Қишлоққурилишбанк»нинг қўшма анжуманида мутахассислар Ўзбекистонда доллар курсининг «ўйнаши»га нима сабаб бўлаётганига ҳам изоҳ беришганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан