Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Икки вилоятда йирик валютафурушлар қўлга олинди (видео)
26.09.2018 20:00,  
18

Ўзбекистон прокуратураси мамлакат ҳудудларида ишлаган бир нечта йирик валютафурушлар фаолиятига нуқта қўйди, деб ёзади «Podrobno.uz».

Хусусан, прокуратура ходимлари «Ўзсаноатқурилишбанк»нинг Бухоро вилояти Қоровулбозор тумани филиали бош ҳисобчисини қўлга олди. У ноқонуний валюта олди-сотдиси билан шуғулланган.

Ҳисобчи фуқаро Т. билан унга 64,2 миллион сўм эвазига 8 минг доллар сотиш ҳақида келишиб олган. Эркак пулни олиб, уни банк кассасига киритмади, долларларни эса ўз таниши орқали етказишга келишди. Уни эса прокуратура ходимлари валютани етказиш чоғида қўлга олди.

Бундан ташқари, Хоразм вилоятининг Янгибозор туманида икки нафар валютафуруш режалаштирилган 40 минг долларнинг 20 мингини ҳар бир доллар учун 8120 сўм нархида 162,4 миллион сўмга пуллаётган чоғида қўлга олинди. Устига-устак, валютафурушларнинг машинасидан 14 миллион сўмдан ортиқ пул топилган.

Айни вақтда ушбу ҳолатлар бўйича Жиноят кодексининг тегишли моддаларига мувофиқ жиноят ишлари қўзғатилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан