Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги қонун Сенат томонидан тасдиқланди
27.09.2018 13:13,  
9

Олий Мажлис Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлисида Сенаторлар қонунларни муҳокама қилмоқда. Ялпи мажлисида янги таҳрирдаги «Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни кўриб чиқилди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» мухбири хабар берди.

Қонунда божхона органлари фаолиятидаги қонунийлик, очиқлик ва шаффофлик принциплари янада мустаҳкамлаб қўйилмоқда. Янгилиги шундаки, ривожланган давлатларда инновацион метод сифатида эътироф этилган ва бизда ҳам амалиётда жорий қилинаётган хавфни бошқариш тизими ушбу лойиҳа билан ҳуқуқий асосга эга бўлмоқда. Янги нормаларга кўра, божхона органи ходими давлат органи вакили ҳисобланади ва давлат ҳимояси остида бўлади.

Қонунда ахборот-коммуникация технологияларини божхона назоратида кенг қўллаш, божхона соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш божхона органларининг асосий вазифалари сифатида белгиланмоқда.

Қонуннинг яна бир аҳамиятли жиҳати шундаки, эндиликда юқори профессионал маҳорат, ахлоқий ва маънавий сифатларга эга ёшларни божхона органларига жалб этишга йўналтирилган кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишнинг принципиал жиҳатдан янги тизими яратилади.

Маълумки, амалиётда божхона ходимлари ҳам хизматга киришар экан, божхоначи қасамёдини қабул қилишади. Эндиликда ушбу анъана мазкур қонун доирасида қонунийлаштирилмоқда.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан