АҚШ Россияга нисбатан киритилган санкцияларнинг бир қисмини бекор қилди, деди Россия ТИВ Иккинчи департаменти раҳбари.
Гап хусусан, қурол-яроғ ва ҳарбий вертолетлар ҳақида кетмоқда.
Унинг сўзларига қараганда, АҚШ Афғонистон ҳукуматига ёрдам бериш учун миллиардлаб доллар сарф қилишга таёр. Афғонистонга эса – Россияда ишлаб чиқарилган қурол-яроғ керак.
“Санкциялар олиб ташланмасдан туриб, вертолетларга техник хизмат кўрсатишнинг иложи йўқ”, — деди Замир Қобулов.
“Биз, АҚШ билан тузилган шартнома асосида, аввалги йил Афғонистонга 63 дона Ми-17 вертолети еткизиб бердик. Ундан ташқари Афғонистондан Совет Иттифоқи даврида еткизиб берилган бир неча ўнлаб вертолетлар бор эди. Рособоронэкспортга нисбатан санкциялар киритганидан кейин, биз еткизиб берган вертолетлар эгасиз қолди. Яъни, ҳеч ким уларга техник хизмат кўрсата олмай қолди”, — деди ТИВ вакили.