Ҳиндистон Россиядан 5,43 миллиард долларлик зенит ракета тизимини сотиб олишга қарор қилди

27.09.2018 | Жаҳон | 2524

Ҳиндистон Россиядан умумий қиймати 5,43 миллиард долларлик С-400 зенит ракета тизимини сотиб олиш бўйича шартномани имзолашга тайёр эканлигини маълум қилди.

Сотиб олиш рухсатномасини бош вазир Нарендра Моди раислигида бўлган хавфсизлик масаласи бўйича қўмитаси берди.

Бу Ҳиндистонга Россия президенти Владимир Путин октябр ойи бошида режалаштирилган ташрифи олдидан амалга оширилди.

Ҳиндистон расмий ҳукумати С-400 тизимини ҳарид қилиш бўйича қарори ҳақида ҳозирча хабар бермади.