Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Песков Путиннинг Ўзбекистонга сафарига тайёргарлик хусусида маълумот берди
28.09.2018 14:51,  
2520

Россия президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга сафарига тайёргарлик юқори даражада олиб борилмоқда, деб хабар бермоқда РИА Новости Россия президенти матбуот-котиби Дмитрий Песковга таянган ҳолда.

"Ўзбекистонга ташрифга тайёргарлик ҳақиқатдан ўта юқори даражада олиб борилмоқда. Биз бу ҳақда тегишли баёнотларни эълон қиламиз", - деб таъкидлаган Песков журналистнинг жорий йил октябр ойида мамлакатга амалга ошириладиган ташриф ҳақидаги саволига жавобан.

Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Ўзбекистонга ташрифи ҳақида октябр ойида ШҲТ саммити бўлиб ўтган Хитойнинг Циндаосида Ўзбекистон президенти билан учрашуви вақтида маълум қилган эди.

Сентябр ойида Ўзбекистон ва Россия Бош вазирлари кутилаётган ташрифнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.

Сал олдин Ўзбекистон Ташқи савдо вазирлиги Мирзиёев ва Путиннинг учрашуви Тошкентда 18-19 октябр кунлари бўлиб ўтиши ҳақида хабар берди. Бундан ташқари, муассаса маълумотига кўра, Россия президенти расмий ташрифи арафасида Ўзбекистон-Россия биринчи минтақалараро ҳамкорлик форуми ўтказилиши кутилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан