Тошкент вилоятидa темир қувурларни кесиб, ўғирлаб кетган шахс ушланди

28.09.2018 | Жамият | 2366

Жорий йилнинг 22 июль куни Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида номаълум шахс туман Тиббиёт бирлашмаси ҳудудидан умумий қиймати 6 млн 230 минг сўмлик бўлган темир қувурларини кесиб, ўғирлаб кетган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Янгийўл туманида яшовчи муқаддам судланган М.М. содир этганлиги аниқланиб ушланди.