Тошкентда поезд устида "селфи" қилмоқчи бўлган ўқувчи бахтсиз ҳодиса қурбони бўлди

28.09.2018 | Жамият | 3337

Тошкентда 8-синф ўқувчиси поезд устида селфи қилишга уриниши оқибатида вафот этди. “Ҳуқуқ” газетасида эълон қилинган мақолада айтилишича, Собиржон (исм-фамилияси ўзгартирилган) мактабдан қайтаётганида ижтимоий тармоқлардаги дўстларини ҳайрон қолдириш мақсадида ўзгача “cелфи” тушмоқчи бўлади. 

У аввалига темир йўл бекатига яширинча кириб, поездларнинг ёнида турли ракурсларда суратга тушади. Кейин поезд устига чирмашиб чиқа бошлайди, вагони тепасига чиққанида юқори кучланишли электр токи симига тегиб кетади.

Кучли ток уриши оқибатида танасининг 75 фоизи куйиб кетган. Шифокорларнинг саъй-ҳаракатлари билан у 6 ойгина яшайди. 

Мақолада ҳодиса вақти ва жойига аниқлик киритилмаган.