Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев МДҲ давлатларига таклиф билан чиқди
29.09.2018 11:48,  
6

МДҲ давлатлари барча божхона ва савдо тўсиқларини бартараф этишлари керак, деди Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Душанбе шаҳрида МДҲ давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида сўзлаган нутқида.

«Ўзаро товар айирбошлаш ҳажмининг юқори даражадаги ўсиш суръатларини таъминлаш мақсадида божхона тартиб-таомилларини имкон қадар соддалаштириш, савдо соҳасидаги мавжуд барча тўсиқ ва чекловлар, жумладан, техник ғовларга барҳам бериш лозим, деб ҳисоблаймиз», – деди Ўзбекистон президенти.

Жаҳон иқтисодиётидаги мураккаб жараёнлар, "савдо урушлари" кескинлашиб, протекционизм кучайиб бораётган бугунги шароитда МДҲ эркин савдо зонасининг тўлақонли фаолият юритиши ва ўзаро бозорларни шакллантириш ҳал қилувчи масалаларга айланиши лозим, деди у.

Қайд этилишича, тарифлар бўйича ўзаро имтиёзлар беришга доир ягона механизмни жорий этган ҳолда, халқаро ва минтақавий транспорт йўлакларидан самарали фойдаланиш, барча турдаги транспортлар билан юк ташишга оид талабларни бирхиллаштириш ва турли тўсиқларни бартараф этиш, логистика марказларини ривожлантиришга қаратилган ишларни давом эттириш муҳимдир.

«Ўзаро маҳсулот етказиб беришда "яшил йўлаклар"ни кенг жорий этиш қишлоқ хўжалиги соҳасидаги самарали ҳамкорликка хизмат қилади. МДҲнинг Агросаноат комплекси масалалари бўйича кенгаши ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги бошқа тузилмалари фаолиятини фаоллаштириш зарур, деб ҳисоблаймиз», – деди Мирзиёев.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан