Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда синов режимида «ақлли светофорлар» ўрнатилади (видео)
30.09.2018 13:42,  
17

Тошкент транспорт департаментининг Инновацион ривожланиш вазирлиги, пойтахт ИИББ ЙҲХБ вакиллари ва ABL-SOFT маҳаллий дастурий таъминот ишлаб чиқувчилар билан учрашувида турли синов режимлари, шаҳар транспорт инфратузилмасига технологиялар жорий этиш бўйича бошқа масалалар муҳокама қилинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Жамоат транспортида қулайликларни яхшилаш, автобуслар қатнови интервали, бепул Wi-Fi бўлган автобус бекатларини қуриш, мобиль қурилмалар учун қувватлантириш станциялари, «ақлли светофорлар"ни жорий этиш ишларига тегишли институтларни жалб қилиш масалалари бўйича келишувга эришилди.

Хусусан, вазирлик ахборот-транспорт тизими асосида «ақлли светофорлар"ни жорий этиш лойиҳаси бўйича илк синов режими Нурафшон кўчасида амалга оширишни таклиф этди — Лабзак кўчаси билан кесишмадан Беруний кўчаси билан кесишмага қадар.

Пойтахт ҳокимлиги ва ИИББ вакиллари эса, ўз навбатида, Нурафшон кўчасини охиригача, Оқтепа айланасигача қамраб олишни таклиф қилишди. Бу масала яқин кунларда ҳал қилинади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан