Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Навоий вилоятида 17 ёшли бола жиноятга қўл урди
1.10.2018 11:57,  
2

Жорий йилнинг 25 сентябрь куни номаълум шахслар Навоий вилоятининг Кармана туманида яшовчи Г.М. исмли аёлнинг уйига ўғриликка тушади. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси матбуот хизмати хабар қилди.

Хонадондан умумий қиймати 2 млн 300 минг сўмлик заргарлик буюмларини ва “Asus” русумли ноутбук ўғирланган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Нурота санъат мактабининг 10-синф ўқувчиси А.С. Навоий шаҳрида яшовчи Н.Х. ҳамда Кармана туманда яшовчи И.И.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан