Гулнора Каримованинг қизи Ўзбекистондан чиқиб кетди

01.10.2018 | Жамият | 5881

Гулнора Каримованинг қизи Имон Каримова 28 сентябрда Тошкентдан Лондонга учиб кетди.

Имон Каримова Instagram’даги саҳифасида Тошкент-Лондон йўналиши бўйича парвоз қилган “Ўзбекистон ҳаво йўллари”нинг HY201 рейсига ўтириш талони тасвирланган фото-суратни эълон қилган.

Имон 2017 йил августда Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйишда қатнашганлиги ҳақида хабар бергандик.