Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Соқоли билан фахрланадиган қозоқ аёли: эримга машҳурлигим ёқади
2.10.2018 11:29,  
15

Қозоғистоннинг жанубидан бўлган етмиш яшар аёл мана 35 йилдирки, соқол билан яшайди ва юзига бирон марта тиғ текизмаган. Sputnik нашриг билан интервьюда аёл ўз ўтмиши ҳақидасўзлаб берди ва нима учун ўзини бошқалардан ажратиб турадиган соқолдан қутулишга ҳеч қачон интилмагани сабабини тушунтирди.

Танишлари ҳурмат билан "Мухтабар опа", деб чақирадиган бу аёл кўп фарзандли оилада таваллуд топган. Унинг сўзларига кўра, аёл юзидаги мўйлар аллақандай ғайритабиий ҳолат эмас - соқол унинг онасида, бувисида ва ҳатто туғишган опасида ҳам бўлган.

"Соқол 34-35 ёшимда ўсишни бошлаган. Бу вақтга келиб, турмушга чиққан эдим, ўғлим ва қизим бор эди", — дейди Мухтабар. — "Турмуш ўртоғим мен билан хамиша фахрланган. Бундай аёл ҳеч кимда йўқ, дея айтарди доим".

"Менда соқол пайдо бўлгач, у бунга ғалати бир нарсага қарагандек қарагани йўқ. Аксинча, уни парваришлар кераклигини, ахир бу Аллоҳ неъмати эканлигини айтарди. Эрим қўллаб-қувватлар экан, нимадан қўрқаман? У ҳатто хотини машҳур бўлиб кетганидан қувонди ҳам", - деб қўшимча қилади Мухтабар.

Мухтабар Тораева мана 35 йилдирки соқолли аёл ҳисобланади. Ушбу йиллар давомида у бирон маротаба юзига тиғ теккизмаган: рамазон рўзасидаги ифторликларнинг бирида бир кексароқ аёл унинг ёнига келиб, соқолни ҳеч қачон қириш керак эмаслигини уқдирган.

"У менга агар қиртишласам, касал бўлиб қолишимни айтди. У менга сен бошқачасан, деб айтди. Авлодимизда одамларни даволаш хусусиятига эга одамлар бўлган. Ҳақиқатдан ҳам, бобомнинг отаси таниқли мўлла бўлган ва одамларни даволаган", - деб эсга олади Мухтабар.

Аёлнинг айтишича, у қизиқсинаб боқадиган қарашлар ва саволларга ўрганиб кетган.

"Қудамдан кунларнинг бирида, кечалари эркакка айланмаслигим ҳақида сўрашган. Биз ўшанда мириқиб кулганмиз. Ҳа, шунақа воқеалар ҳам бўлиб туради, айниқса, одам гавжум жойларга борсам", - деб эсга олади Мухтабар.

Ўз она қишлоғида соқолли аёлга ҳурмат билан муносабатда бўладилар. Мухтабарни баъзан қозоқ миллий урф-одатларини бажаришга таклиф этишади. Аёлдан оқ фотиҳа истаб келадиганлар ҳам жуда кўп.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан