Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Exxon Mobil Фарғонада мотор мойи ишлаб чиқаради
2.10.2018 11:30,  
22

“Ўзбекнефтгаз” ва Exxon Mobil Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида мотор мойи ишлаб чиқариш бўйича лойиҳани амалга оширишни режалаштирмоқда, деб хабар қилди “Ўзбекнефтгаз” АЖ матбуот хизмати.

Хабарда айтилишига кўра, Exxon Mobil компанияси “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ базасида II ва III гуруҳ базавий мойларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳасида технологик асбоб-ускуналар лицензиари сифатида иштирок этмоқда.

25 сентябрь куни “Ўзбекнефтгаз”да бўлиб ўтган музокаралар чоғида томонлар ушбу лойиҳани жадаллаштириш бўйича чора-тадбирлар, хусусан, лицензия ва муҳандислик шартномаларини имзолаш, ишлаб чиқариш жараёнининг янгиланган конфигурациясини ҳисобга олган ҳолда нархларни оптималлаштириш имкониятлари ҳамда қолдик фракциялардан қўшимча базавий мойларни олиш имкониятини муҳокама қилишди.

Эслатиб ўтамиз, Exxon Mobil компанияси билан ҳамкорликда бошланган ушбу лойиҳа Ўзбекистон президентининг АҚШга ташрифидан сўнг бошланган эди. Ўшанда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида давлатлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича “йўл харитаси” тузилган эди.

Базавий мойларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳасининг тахминий қиймати 150 миллион АҚШ долларини ташкил этади ва уни амалга ошириш муддати – 2018-2021 йиллар. Exxon Mobil экспертларининг таъкидлашларича, бу каби лойиҳа минтақада ягонадир.

Exxon Mobil – дунёдаги йирик кўп функцияли компания бўлиб, у нефтни қайта ишлаш, газни қайта ишлаш, нефть-кимё маҳсулотлари ва йирик ишлаб чиқариш саноати учун технологияларни ишлаб чиқиш ва етказиб беришга ихтисослашган. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан