Тошкентда зўрлик ишлатишдан жабр кўрган аёлларни реабилитация қилиш маркази иш бошлади

02.10.2018 | Ўзбекистон | 2328

Тошкент шаҳар Юнусобод туманида Хотин-қизлар қўмитаси қошида «Аёллар ижтимоий кўмаклашув маслаҳат маркази"нинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Марказ фаолияти ўз жонига қасд қилишга мойил хулқ-атворни ҳамда жамиятдаги ва оиладаги маънавий-аҳлоқий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи бошқа ҳолатларни қўзғатувчи оилавий ва шахслараро низоларнинг, депрессив вазиятларнинг эрта аниқлаш ва олдини олиш чораларини кўришга йўналтирилган.

Марказда мутахассис, психолог, юрист хонаси, оналар ва болалар хоналари фаолият юритиб, у ерга мурожаат қилган аёлларга малакали мутахассислар томонидан зарурий ёрдамлар кўрсатилади.