Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда солиққа оид ҳуқуқбузарлик хавфини таҳлил этиш тизими жорий этилади
2.10.2018 17:15,  
22

“Давлат солиқ хизмати органларида солиққа оид ҳуқуқбузарлик хавфини таҳлил этиш тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Қарор лойиҳасига Давлат солиқ хизмати органларида солиққа оид ҳуқуқбузарлик хавфини таҳлил этиш тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом илова қилинган.

Низом солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи мавжуд бўлган тадбиркорлик субъектларини аниқлаш имкониятини берувчи “Хавфни таҳлил этиш” тизимини жорий этиш ва ундан фойдаланиш тартибини белгилайди.

Давлат солиқ қўмитаси белгиланган мезонларга асосан тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тўлиқ ўрганиб чиқади ҳамда якуний натижаларни баллик тизим орқали солиққа оид ҳуқуқбузарлик хавфи даражасини баҳолаб беради.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан давлат солиқ хизмати органлари томонидан тадбиркорлик субъектларида солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи даражасидан келиб чиқиб, текшириш ўтказишни келишиш тўғрисида прокуратура органларига ташаббус билан мурожаат қилинади.

Қарор лойиҳаси 17 октябргача муҳокама қилинади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан