Андижонда катта пул эвазига ДХХга ишга жойламоқчи бўлган шахслар ушланди

02.10.2018 | Жамият | 3368

Андижон туманида яшовчи Ю.К. фуқаро А.Н. билан жиноий тил бириктириб, фуқаро А.О.нинг ўғли О.О. ни Андижон вилояти ИИБга ёки ДХХ Андижон вилояти бошқармасига ўзларининг мансабдор бўлган танишлари орқали ишга жойлаб қўйишларини ёлғондан айтиб, уларнинг ишончига киришади, дея хабар беради вилоят ИИБ матбуот хизмати.

«Ёғли» ваъдалар берилиб, 2015 йилнинг март ойидан 2017 йилнинг май ойига қадар бўлган вақт оралиғида А.О ва унинг ўғли О.О.дан 6.100 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағлари фирибгарлик йўли билан қўлга киритилади.

Ю.К. ва А.Н. ларга нисбатан ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-модда (фирибгарлик) 2-қисми ҳамда 28, 211-моддаларининг 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.