Гулнора Каримованинг қизи ҳеч қандай сиёсий масалаларда иштирок этишни истамаслигини ёзди

03.10.2018 | Ўзбекистон | 3082

«ОАВ ва бошқалар атиги икки сўзимга шунчалик қизиқиш билдирганидан ҳайратда қолдим». Гулнора Каримованинг қизи Имон ўзининг Instagram’даги саҳифасида шундай ёзув қолдирди.

«Биз фақат ўз ҳаётимиз билан яшашни истаймиз. Ҳеч қандай сиёсий масалаларда иштирок этишни хоҳламаймиз. Шу йиллар мобайнида бошимиздан ўтган барча даҳшатли воқеалар ортда қолган бўлсин», — дея таъкидлаган Имон Каримова.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ ҳозир Лондонда эканлиги билдирилаётган Имон ўзининг Instagram’даги саҳифасида «онам уйда» дея изоҳ берганди.