Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистонда ўзбекистонлик 8 нафар қизни фоҳишаликка жалб этган аёл ушланди
3.10.2018 13:07,  
15

Остонада яшовчи 40 ёшли аёл фоҳишалик билан шуғулланишга жалб этишда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда шаҳар ички ишлар департаменти матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради «Zakon.kz».

Жабрланувчилардан бирига кўра, «Оксана» (гумонланувчи ўзини шундай таништирган) қизларнинг паспортини олиб қўйиб, сауна, меҳмонхона ва ижара квартираларда танасини сотиш эвазига ҳар куни 17 минг тенгедан (377 минг сўм атрофида) пул беришини талаб қилган.

Гумонланувчининг яшаш жойида Ўзбекистон фуқаролари бўлган 8 нафар қизнинг паспорти ва пуллар топилган, яна уч нафар қиз ҳам бўлган. Улар квартира эгаси фоҳишалик билан шуғулланишларига мажбурлагани ва пул бермаганини билдирган.

Тадбирларни ўтказиш чоғида бошқа қизлар бўлган яна бир неча квартира аниқланди.

Судга қадар текширув ўтказилмоқда. Жабрланувчилар «Коргау Остона» фондига жойлаштирилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан