Касб-ҳунар коллежларига иккинчи ва ундан кейинги таълимни олиш бўйича ҳужжатлар қабул қилинади

03.10.2018 | Илм-фан | 2601

Касб-ҳунар коллежларига 2018/2019 ўқув йилида умумий ўрта маълумот (11-синф) ва ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига эга шахсларни тўлов-шартнома асосида иккинчи ва ундан кейинги таълимни олиш бўйича ҳужжатлар қабул қилинади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар қилди.

Қабул жорий йилнинг 1 октябридан 25 октябрига қадар давом этади ва 1 ноябрдан бошлаб ҳар бир касб-ҳунар коллежида қабул қилинган касблар бўйича гуруҳлар шакллантирилиб, ўқув жараёнлари ташкил этилади.

Ўқиш муддати 1 йил 8 ой. Тўлов-шартнома миқдори танланган касб (мутахассислик)лар бўйича белгиланади.

Қорақалпоғистон  Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаларида ўқувчиларни қабул қилиш бўйича доимий ишловчи камида 5 нафардан иборат  Штаб ташкил қилинган, ҳамда фуқароларни мурожат қилишлари учун тегишли шарт-шароитлар яратилган.