Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






21 миллион доллар: Ақтўбеда ёнган ўзбекистонликлар учун шунча товон талаб қилинди
4.10.2018 00:03,  
8

Ақтўбе вилоятидаги трассада автобус ёнғини вақтида тириклайин ёнган 52 нафар ўзбекистонликнинг қариндошлари ҳар бир судланувчидан етказилган маънавий зарар учун 150 миллион тангадан талаб қилишди.

Ўзбекистонликларнинг қариндошлари талаб қилган умумий сумма 7 миллиард 800 миллион тангани (21 миллион доллардан ортиқни) ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, фожиа жорий йилнинг 18 январида Самара-Шимкент трассасининг 1068 километрида юз берган. Kassbohrer Setra русумли йўловчи автобуси салонида ўша вақтда 55 йўловчи - Ўзбекистон фуқаролари ва уч нафар қозоғистонлик ҳайдовчилар бўлишган.

Йўловчиларнинг бир нечтаси аланга олган автобус ичидан сакраб чиқишга муваффақ бўлган, қолганлари тириклай ёнган.

Автобус салонидаги температура шу даражада юқори бўлганки, айрим жасадлардан фақат кул қолган, холос. Автобусда ёнган 16 киши Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятидан бўлган.

Автобус ҳайдовчилари ўзларига қўйилган айбни тан олмаяпти ва уларни қўйиб юборишларини талаб қилишмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан