Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Британия ҳукумати Гулнора Каримованинг мамлакат ҳудудидаги бойликларини хатламоқчи
4.10.2018 13:51,  
11

Буюк Британия ҳукумати Гулнора Каримова иштирокида тузилган коррупцион келишувлардан олингани тахмин қилинаётган даромадларни Ўзбекистонга қайтариш бўйича ҳаракатлар бошлангани тўғрисида маълум қилди.

Жиддий фирибгарликларга қарши кураш бошқармаси (Serious Fraud Office, SFO) 3 октябрь куни 2002 йилдаги «Жиноий фаолиятдан олинган даромадлар тўғрисида"ги қонунга мувофиқ, фуқаровий тартибда активларни олиб қўйиш тўғрисидаги даъво билан судга мурожаат қилди.

«Даъво қатор активлар, жумладан, SFO фикрича, Буюк Британиядаги Ўзбекистонда Гулнора Каримова ва Рустам Мадумаров иштирокида тузилган коррупцион келишувлардан олинган даромадлардан фойдаланган ҳолда харид қилинган учта кўчмас мулк объектига тааллуқли», — дейилади бошқарма хабарида.

Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг қизи 2015 йил августда 2013 йилда қўзғатилган жиноий иш бўйича беш йил муддатга озодликдан маҳрум этилган эди. У таъмагирлик, солиқларни тўлашдан бош тортиш, сохта тадбиркорлик ва бошқа жиноятларда айбдор деб топилган.

2017 йилнинг ёзида уюшган жиноий гуруҳга ёрдамлашиш ҳолати бўйича жиноий иш ҳамда Гулнора Каримованинг қамоққа олингани тўғрисида маълум бўлди. Уюшган жиноий гуруҳ 10 дан ортиқ давлатда легаллаштирилган активлар, жумладан Буюк Британияда 4,2 млн фунт миқдоридаги пул маблағлари, шунингдек Лондонда умумий қиймати 22,9 млн фунт бўлган уй, квартира ва виллаларга эга экани хабар қилинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан