Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда қанча энергия ишлаб чиқарилиши маълум бўлди
4.10.2018 15:02,  
10

Халқаро пресс-клуб сессиясида “Ўзбекэнерго” АЖ бошқарув раиси ўринбосари Рўзиқул Раимов ишлаб чиқарилган электр энергия миқдори ҳақида ахборот берди, деб хабар қилди Sputnik нашри.  

 “Мана қиш эшигимизни қоқиб келаяпти. Бу саволни республикамиз ҳар бир хонадони, ҳар бир фуқароси беришга, эшитишга, ўрганишга тўла ҳақли. 9 ой давомида 45,5 миллиард кВт/с энергия ишлаб чиқарилди. Режа 104 фоизга ортиғи билан уддаланди”, - деб ахборот берди Раимов.  

Унинг сўзларига кўра, йил давомида режалаштирилган ишлаб чиқариш электр энергияси 63,7 миллиард кВт/с бўлади. Агар ўтган йил мос даврига таққосланса, 3 миллиард кВт/с ортиқча энергия ишлаб чиқарилади.

“Энди тасаввур ҳосил қилиш учун, шу 3 миллиард кВт/с кўп-ми, кам-ми деган савол бўлади. 3 миллиард кВт/с бу республикамизда Сирдарё ва Қорақалпоғистон Республикасини тўлиқ электр энергия билан таъминлаш демакдир”, - деб қўшимча қилди Рўзиқул Раимов.   

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан