Японияда Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг картежи автоҳалокатга учради (видео)

05.10.2018 | Жаҳон | 8162

Япониянинг Fuji TV телекомпанияси Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон картежи ЙТҲга учраганлиги ҳақида видеони эълон қилди.

Ҳодиса 4 октябрь куни Япония пойтахтининг Нагата туманида содир бўлди.

Телеканал хабарига кўра, Раҳмон картежидаги Mercedes автомобили микроавтобусга бориб урилди.

Тўқнашув вақтида ушбу автомобил салонида Тожикистон президенти бўлганлиги номаълум.

Тўқнашув оқибатида Эмомали Раҳмон жароҳат олмаганлиги айтилмоқда.