Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тадбиркорлар учун мажбурий бўлган ҳужжатларга муҳр босиш мажбурияти бекор қилинмоқчи
6.10.2018 11:56,  
5

Ўзбекистонда тадбиркорлар учун мажбурий бўлган ҳужжатларга муҳр босиш мажбурияти бекор қилиниши режалаштирилмоқда. Ушбу таклифни Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон жамоатчилик муҳокамасига киритган.

Ҳужжатларни расмийлаштириш ёки тақдим этишда жавобгар шахснинг муҳри талаб этилмайди, унинг имзоси бўлса етарли.

Лойиҳа доирасида қарор ва низомлардан расмий ҳужжатда муҳр бўлиши шартлиги ҳақидаги талабномани олиб ташлаш режалаштирилган.

Ушбу қарор лойиҳаси муҳр босиш мажбуриятини бутунлай бекор қилмайди. Бу жараён тадбиркорнинг ўз хоҳиш-истагига боғлиқ бўлади.

Ушбу ўзгариш "Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг "Бизнес юритиш" йиллик ҳисоботида Ўзбекистон рейтингини янада яхшилаш учун амалга оширилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан