Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент шаҳар ҳокимлигида бир қатор янги тайинловлар амалга оширилди
6.10.2018 18:49,  
7

Тошкент шаҳар ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси бош вазири А.Арипов бошчилигида йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Ушбу йиғилишда Хаджизадаев Шерзод Рафатович Тошкент шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бунга қадар Шерзод Хаджизадаев Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси ўринбосари лавозимида ишлаган.

Шерзод Хаджизадаев 1973 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 1996 йилда Тошкент давлат университетини, 2001 йилда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини тамомлаган.

Шунингдек, бугунги йиғилишда Хидоятов Даврон Абдулпаттахович Тошкент шаҳар ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Даврон Хидоятов 1976 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 1998 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2001 йилда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини тамомлаган.

Бугунга қадар Даврон Хидоятов Чилонзор тумани ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаган.

Мазкур йиғилишда Иногамов Хаёт Илясович Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари – Тошкент шаҳар каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Бунга қадар Хаёт Иногамов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Tashkent City” халқаро ишбилармонлик маркази Дирекцияси давлат унитар корхонаси директорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Хаёт Иногамов 1986 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 2008 йилда Тошкент автомобиль ва йўллар институтини тамомлаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан