Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда спорт кийимидаги мижозни киритмаган ресторан 1 млн сўм жарима тўлади
7.10.2018 13:35,  
12

Тошкентда бир вақтлар машҳур бўлган “Мармарис” ресторани спорт кийимидаги мижозни ичкарига киритмагани учун, суд қарорига кўра 1 млн сўм маънавий зарарни тўлади, деб хабар қилмоқда Хусусийлаштирилган корхонарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси.  

Воқеа 2017 йилнинг 6 июнид содир бўлган эди. Спорт кийимида бўлган фуқаро Д.Рўзметов, ресторанда белгиланган “дресс-код”га мос келмаган кийимда бўлгани учун, “Мармарис” ресторанига киритилмаган эди. Ваҳоланки шу вақт ресторанда спорт кийимида бўлган хорижий  мижозлар бўлган.

Ушбу иш юзасида “Илк Бизнес” МCҲЖга нисбатан Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг хуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунининг тегишли моддалари бузилиши юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг 12.10.2005 йилдаги 225-сонли қарори бўйича белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, Қўмитанинг Махсус комиссияси томонидан кўриб чиқилган ва бир қатор қонунбузарликлар аниқланган.

Бундан ташқари, юқоридаги ҳолат юзасидан Шайхонтохур тумани Фуқаролик ишлари бўйича судида фуқаро Д.Рўзметовнинг етказилган маънавий зарар ундириш тўғрисидаги даъво аризаси кўриб чиқилган ва “ИЛК БИЗНЕС” МCҲЖ томонидан 1 млн. сўм маънавий зарар ундириш ҳақида қарор чиқарилган.

Шу билан бирга, Давлат рақобат қўмитаси томонидан «ИЛК БИЗНЕС» МCҲЖнинг масъул мансабдори маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга асосан жаримага тортилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан