Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда яна оммавий овқатдан заҳарланиш юз берди
7.10.2018 14:54,  
12

Жорий йил 4 октябрь куни Тошкент вилояти Тошкент тумани, Олтинтепа маҳалласи Кўксарой-4 кўчаси 26-уйда истиқомат қилувчи Мавлонходжаев Иноғомхўжа хонадонида бўлиб ўтган «бешик тўйи» маросимида 30 нафарга яқин меҳмонлар иштирок этишган. Ушбу тадбирда иштирок этганлардан 2 нафари 5 октябрь куни соат 19:30 да ва 16 нафари 6 октябрь куни соат 11:00 дан 22:30 га қадар бош оғриши, умумий ҳолсизланиш, кўнгил айниши, қайд қилиш, ич кетиши, тана ҳароратининг кўтарилиши каби касаллик белгилари билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Эпидемиология микробиология юқумли касалликлар илмий текшириш институти шифохонасига ётқизилган. Бу ҳақда «Sof.uz»га Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Меҳмонлар учун оливье, фунчоза (пентуза) салатлари, манпар, грил, сомса таомлари, торт, тарвуз тортиқ қилинган. Шифокорлар кўригидан ўтказилгандан сўнг, уларга «Ўткир диарея», «Овқат токсикоинфекциясига гумон» бирламчи ташхислари қўйилган. Шунингдек, 1 нафар бемор хомиладор бўлганлиги учун Тошкент шаҳар 1-сон юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

Шифохоналарда беморлардан тегишли лаборатория таҳлиллари учун намуналар олиниб, уларга малакали тиббий хизмат кўрсатилмоқда, дори-дармон заҳиралари етарли. Беморларнинг аҳволи ўртача оғирликда.

Қайд этилган эпидемик вазиятни жойга чиқиб ўрганиш, амалга оширилаётган даволаш, профилактика ва эпидемияга қарши чора-тадбирларни мувофиқлаштириб бориш учун Республика санитария-эпидемиология назорати марказининг бўлим мудири, тиббиёт фанлари номзоди, Қ.Боқиев, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар Давлат санитария-эпидемиология назорати марказларининг малакали мутахассислари жалб қилинди. Улар томонидан тадбирда иштирок этган меҳмонлар рўйхатини аниқлаш, профилактика мақсадида шифокор кўригидан ўтказиш ҳамда дастурхонга қўйилган таомлар, салатлар ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини қаерда тайёрланганлиги ва ким томонидан олиб келинганлиги тўғрисида суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Хонадонда таом тайёрлаш учун ишлатилган озиқ-овқатлар ва тайёр маҳсулотлар қолдиғларидан намуналар олиниб, Тошкент вилояти Давлат санитария-эпидемиология назорати марказига лабораториясига топширилди.

«Бундай салбий ҳолатларни келгусида такрорланишини олдини олиш мақсадида, Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолига таомлар, салатлар тайёрлаш ва сақлашда санитария-гигиена қоидаларига қатиян риоя қилиниши зарурлигини яна бир бор огоҳлантиради», — дейилади хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан