Ҳибсдаги ёш тадқиқотчи Акром Малик енгил тартибдаги муассасага ўтказилди

07.10.2018 | Ўзбекистон | 4391

2016 йилнинг июл ойида ҳибсга олинган ёш тадқиқотчи Акром Маликов берилган қамоқ муддатининг учдан бир қисмини ўтаб бўлганлиги учун енгилроқ тартибдаги манзил-муассасага ўтказилган. Бу ҳақда унинг яқинлари маълум қилди.

Акром Маликов жазонинг 26 ойга яқин қисмини умумий тартибли колонияда ўтади ва жорий йилнинг 10 сентябр куни Тошкент вилоятидаги янги манзилга ўтказилди. Мазкур муассасада шарт-шароитлар нисбатан енгиллиги, маҳкумлар билан учрашиш имконияти анча осонлиги хабар қилинмоқда. Эслатиб ўтамиз: Маликовга қўйилган айблов “ўта оғир жиноятлар” сирасига мансуб ҳисоблади.

Акром Маликов 1990 йилда Тошкент вилоятининг Пскент туманида туғилган. У Ўзбекистон Фанлар академиясининг қўлёзмалар институти тадқиқотчиси сифатида фаолият юритган.  Унинг муҳаррирлиги остида бир қанча илмий ва бадиий китоблар чоп этилган.

Акром Маликов ҳибсга олингунча malikzoda.blogspot.com номли блогига турли мавзудаги мақола ва бадиҳаларини жойлаб борган.