Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россия манфаатлари учун Сурияда жанг қилаётган Ўзбекистон фуқаросининг исми маълум қилинди
8.10.2018 13:12,  
8

Украина хавфсизлик хизмати (УХХ) Россиянинг хусусий ҳарбий компанияси (ХҲК) «Вагнер»нинг ёлланма жангчилари бўлган 206 нафар  шахснинг исмларини маълум қилди. Ушбу рўйхатдан Ўзбекистоннинг бир фуқароси ҳам жой олган бўлиб, у Суриядаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этган, дея хабар беради Украина махсус хизматига таяниб Kun.uz нашри.

Украина махсус хизмати рўйхатдаги шахслардан бирининг - Ўзбекистон фуқароси Дилшод Мамажоновнинг шахсий ҳужжатлари суратини эълон қилди. УХХ маълумотларига кўра, у февраль ойида жиддий жароҳатланган ва Россия ҳарбий самолёти ёрдамида Суриядан олиб чиқиб кетилган. Хусусан, маҳкама Мамажонов паспортининг визалар урилган саҳифалари суратини ҳам эълон қилган.

«Мавжуд ҳужжатлар шуни кўрсатадики, бу шахс Ростов-Дондан Сурияга 2017 йил 30 августда «Вагнер» ХҲК махфий ҳарбий контингентининг навбатдаги партия таркибида жўнаб кетган. Муҳим нарса шундаки, паспортда Сурия ҳудудида чегара назоратидан ўтганлик ҳақида ҳеч қандай белги ёки муҳр йўқ», - дея таъкидлайди УХХ.

Мамажоновнинг паспортида Сурия ҳудудида чегара назоратидан ўтганлиги ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. «Бу Россия Федерациясида юқори даражада россиялик ҳарбийлар бошқа давлатлар ҳудудида террорчилик фаолиятида иштирок этиш фактларини атайин яшириш амалиёти борлигини яна бир бор тасдиқлайди», - дейилади УХХ хабарида.

«Вагнер» ХҲК - хусусий ҳарбий ташкилот. Февралда ОАВ Сурияда халқаро коалициянинг зарбаси оқибатида «Вагнер» ХҲК ёлланма жангчилари ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди. «Коммерсантъ»га кўра, 11 киши ҳалок бўлган. Бироқ, Донбассдаги исёнчилар собиқ қўмондони Игорь Стрелков маълумотига қараганда, гап 644 киши ҳақида кетмоқда. Ўшанда Россия ҳукумати беш нафар россияликнинг ўлимини тасдиқлади, аммо улар ҳарбий хизматчилар бўлмаганини маълум қилди.

Апрель ойида Reuters ўз текшируви натижаларини эълон қилди, унга кўра, россиялик ёлланма жангчилар Ростовдаги «Платов» аэропортидан Сурияга жўнатилади. Ўтган йилнинг январидан жорий йилнинг март ойигача бўлган 14 ой давомида агентлик Дамашқ ва Латақиядан Ростов-Донга ва аксинча йўналишда 51та рейс амалга оширилганини аниқлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан