Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Молия вазирлиги бюджет ташкилотларининг йирик ноқонуний харажатларни аниқлади
8.10.2018 18:16,  
2

Молия вазирлиги 2018 йил 3-чорагида бюджет ташкилотларида жами 1 334 та давлат молиявий назорати тадбирларини ўтказди. 

Ўтказилган назорат тадбирларидан 1 111 тасида молиявий интизомга риоя қилинмай сарфланган маблағлар 16,6 млрд сўмни, шундан камомад ва ўзлаштиришлар 4,5 млрд сўмни, ноқонуний харажатлар 12,1 млрд сўмни ташкил этди.

Назорат тадбирларини ўтказиш жараёнида ва унинг натижалари юзасидан берилган кўрсатмаларга асосан аниқланган 11,2 млрд сўм миқдоридаги нотўғри сарфланган маблағлар белгиланган тартибда тикланиши таъминланди.

Шунигдек, 710 та назорат тадбирлари ҳужжатлари ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилди.

Шунингдек, ҳисобот даврида бюджет интизомини бузган бюджет ташкилотларининг 20 нафар раҳбар ва мансабдор шахслари 13,9 млн сўм миқдорида маъмурий жавобгарликка тортилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан