Тошкентда чақалоғини 15 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди

08.10.2018 | Жамият | 2434

Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари томонидан Олмазор тумани, Дилсарой кўчасида жойлашган кафе олдида тезкор тадбир ўтказилди.

Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, фуқаро А.Қ. ўзининг 2013 йилда туғилган вояга етмаган фарзанди Б.Қ.ни фуқаро М.А.га 15 млн сўмга сотган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.Қ.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.