Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сурхондарёда Афғонистон фуқароларини қўрқитиб, телефони ва пулларини тортиб олган жиноий гуруҳ ушланди
9.10.2018 14:30,  
27

Сурхондарё вилоятининг Сариосиё тумани, Афросиёб маҳалласида яшовчи М.Ашурова (исм-шарифлар шартли) Тожикистон молия ва иқтисодиёт институти сиртқи бўлими бухгалтерия факультетига ўқишга қабул қилингач, контракт-шартнома пулининг 50 фоизини тўлаб, талабалар сафига қўшилганидан суюниб юрганида товламачи гирдобига тушиб қолди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Узун тумани, Маландиён маҳалласида яшовчи 63 ёшли пенсионер Азнур Манучеҳров 45 ёшдаги аёлнинг талаба бўлганидан фойдаланиб, ундан пул ундирмоқчи бўлади. Бу ҳолат юзасидан М.Ашурова ички ишлар бўлимига мурожаат этиб, ёрдам сўраган.

Жабрланувчининг аризасига кўра, А.Манучеҳров М.Ашурова билан учрашиб, «шартномаларинг бекор. Агар менга 500 доллар бермасанг танишларим орқали ўқишга кирганлигинг ҳақидаги буйруқни бекор қилдираман. Ўқишга кирган бўлсанг ҳам ҳайдатиб юбораман. Сариосиё ва Узун туманида енгил табиатли аёл сифатида номингни чиқараман», дея қўрқитиб, пул талаб қилади. Аёл оилавий аҳволи оғирлигини айтгач, товламачи ундан 300 доллар беришини сўраб, камига аҳлоқсизлик қилишига мажбур қилмоқчи бўлади.

Фуқаронинг мурожаати асосида вилоят ва Узун тумани ички ишлар идораси ходимлари томонидан Денов туманидаги «Фаррух» ошхонаси ҳудудида ўтказилган тадбир чоғида А.Манучеҳров М.Ашуровадан 300 долларга ҳисоблаб, 2 миллион 400 минг сўм пулни олаётганида ашёвий далиллар билан ушланди.

— Шу куни Термиз туманида товламачиликни касб қилиб олган гуруҳ қўлга олинди, — дейди Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси матбуот гуруҳи раҳбари Ф.Тошбоев. — Жумладан, Термиз шаҳрида яшовчи Лобар Соттиева Термиз тумани, Кокилдор ота маҳалласида яшовчи опаси Учгул Қиёмова, шу маҳаллада яшовчи синглиси Зарҳол Суллаева, Шокир Алламов ҳамда танишлари — Жарқўрғон туманида яшовчи Зарбина Қорабоева, Термиз туманида яшовчи Ноқобил Суймасовлар билан бир гуруҳ бўлиб, товламачилик йўли билан ўзгалар мол-мулкини қўлга киритишни режалаштиради. Шу мақсадда тунги соат 22:00 да 26 ёшдаги Зархол Суллаева ҳамда 21 ёшдаги Зарбина Қорабоева Афғонистоннинг икки фуқаросини Учгул Қиёмованинг уйига олиб келиб, жинсий алоқада бўлаётганида Шокир Алламов ва Ноқобил Суймасов хонага кириб, ўзларини ИИБ ЖҚБ ходимлари, деб таништиради. 25 ёшдаги икки афғон фуқаросини Ўзбекистондан депорт қилиб чиқариб юборишини айтиб, қўрқитади.

Зўрлик ишлатиб, жабрланувчиларни ўз мулкини беришга мажбур қиладиган шароитга солиб қўяди. Шу йўл билан уларнинг биридан бир миллион сўмлик Prime русумли уяли телефон аппаратини, 500 минг сўмлик эркаклар узугини, 50 минг сўм пулини, иккинчисидан икки миллион сўмлик Samsung А-5 русумли уяли телефон аппаратини, 300 минг сўм пули ва 50 минг сўмлик эркаклар ҳамёнини товламачилик йўли билан олиб, ўзларини уйдан чиқариб юборади. Кўрилган тезкор чоралар натижасида товламачилар гуруҳи ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Айни пайтда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан