Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентдаги Яндекс.Таксининг янги тарифлари эълон қилинди
9.10.2018 18:53,  
1428

Яндекс.Тахи хизмати Тошкентда «Комфорт» тарифини ишга туширди. Бу тариф бўйича сафарларни юқори классдаги машиналар амалга оширади, масалан, 2012-йилги ва ундан янгироқ Чевролет Гентра ёки ишлаб чиқарилганига икки йилдан ошмаган Нехиа Равон R3. «Комфорт» тарифи бўйича буюртмалар амалга оширишилишидан олдин барча автомобиллар жиддий текширувдан ўтказилади. Яндех.Тахи ходимлари машинани ўзлари текшириб чиқадилар ва саралайдилар, унинг кузовида қирилган жойлар йўқлигига ва салоннинг тозалигига ишонч ҳосил қиладилар.

«Комфорт» тарифида автомашинани етказиб бериш ва 2 километрлик масофа 7000 сўм ташкил қилади, шаҳар ичидаги ҳар бир километри эса 1300 сўмдан ошмайди. Масалан, Халқлар дўстлиги саройидан Тошкент ҳайвонот боғигача тахминан 15 000 сўм билан бориш мумкин. Алишер Навоий театридан «Минор» масжидигача эса 10 000 сўм билан етиб олиш мумкин.

«Комфорт» Яндекс.Тахининг Тошкентдаги учинчи хизматига айланди. Шаҳарда бундан ташқари иккита тариф мавжуд: «Старт» ҳамда «Эконом». «Старт» — минимал нархдаги бошланғич даражадаги тарифдир. У таксининг асосий функциялари кифоя қиладиган кишиларга мос келади — «А» нуқтадан «Б» нуқтага тез ва арзон етиб бориш. Бу тариф бўйича буюртмаларни, масалан, 2004 йилдан кейин ишлаб чиқарилган Даэwоо Матиз ва Нехиа автомобиллари амалга оширади. Машина жўнатиш ва йўлнинг 1 километри 2000 сўмни ташкил қилади, ундан кейин эса километрига кўпи билан 1000 сўм.

Эконом» тарифида эса бироз юқорироқ классдаги ва янгироқ автомобиллар танлаб олинади, масалан, ишлаб чиқарилганига уч йилдан ошмаган Chevrolet Spark​ ва 2010-йилда ишлаб чиқарилган ва ундан янгироқ Chevrolet Cobalt автомобиллари. Ушбу тарифда машина жўнатиш ва йўлнинг 1 километри 4000 сўм, ундан кейин эса километрига кўпи билан 1200 сўм.

Яндекс.Тахи Тошкентда 2018-йилнинг апрел ойидан бери фаолият кўрсатмоқда. iOS ва Андроид тизимлари учун ўзбек, рус ва бошқа тиллардаги бепул илова мавжуд.

Машиналар расмларини қуйидаги ҳавола орқали топиш мумкин.

Яндекс.Тахи – онлайн такси чақириш хизмати. У фойдаланувчиларнинг жойлашувини аниқлайди ва буюртмани энг тез келадиган ҳайдовчига юборади. Яндекс технологиялари — талабни прогнозлаштириш ва тирбандликларни олдини олиш, харита бўйича йўл-йўриқ бериш ва алгоритмлар ёрдамида буюртма тақсимлаш - узилиш вақтини ва бўш таксиларни камайтиришга ёрдам беради. Бунинг натижасида таксида юриш арзон бўлади, ҳайдовчилар кўпроқ пул ишлайдилар.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан