Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев Лувр музейи билан танишди
9.10.2018 21:31,  
37

Шавкат Мирзиёев Лувр музейига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.

Дунёдаги энг машҳур музейлардан бири бўлмиш Лувр Франциянинг ўзига хос «ташриф қоғози»дир. У бадиий коллекцияси бўйича жаҳонда биринчи, майдонининг катталиги бўйича иккинчи ўринда туради. Ушбу музейга ҳар йили қарийб 10 миллион сайёҳ ташриф буюради.

Лувр музейида эрамиздан аввалги 7 асрдан ҳозирги давргача мансуб бўлган 300 мингдан зиёд экспонат сақланади. Музей залларида уларнинг фақат 35 мингтасигина намойиш этилади. «Милослик Венера» ҳайкали ва Хаммурапи қонунлари устуни, Леонардо да Винчининг «Жоконда» ва Ян Вермеернинг «Чевар қиз» картиналари улар орасида энг машҳурларидир.

Музей экспонатлари 6 та коллекцияга ажратилган. Шарқ коллекциясининг ўзи 24 та зални эгаллаган. У ерда Ўзбекистон тарихига оид минглаб ашёлар бор. Жумладан, Амир Темурнинг Қирол Шарл VIга ёзган мактуби, Аҳмад Yassaviy мақбараси учун Соҳибқирон ясаттирган шамдонлардан бири, қадимий қурол-аслаҳалар, қабртошлардаги битиклар ва бошқа буюмлар буюк ўтмишдан сўзлайди.

Давлат раҳбари ушбу экспонатларни томоша қилди, уларнинг тарихи билан қизиқди. Ўзбекистон ва Франция музейлари ҳамкорлигида кўргазмалар ташкил этиш, олимлар ўртасида илмий ва маданий алоқаларни кенгайтириш зарурлигини қайд этди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан