Тошкентда яна бир автобус ёниб кетди

10.10.2018 | Ўзбекистон | 2637

10 октябр соат 14.52 да «18 автосарой»га тегишли № 87 («Чинни бозори» – Қорақамиш 2/4 даҳаси) йўналишида қатновчи «Mercedes-Benz Low Floor» автобусида ёнғин чиққан. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар қилади.

Ёнғин автобус Учтепа туманидаги Кўкча Дарвоза кўчаси бўйлаб ҳаракатланаётганида юз берган. Соат 15:01 да ўт тўлиқ ўчирилган.

Ҳодиса оқибатида автобуснинг мотор бўлмаси ёнган. Жабрланганлар йўқ.

Сабаб автобус ёқилғи тизимидаги носозлик экани айтилмоқда.