Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Навоийда 7 кишининг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи воқеа жойидан қочиб кетганлиги маълум қилинди
11.10.2018 18:10,  
7

Навоий вилояти Кармана туманида 10 октябрь куни “Қизилтепа-Кармана” йўналишида келиб чиққан автоёнғиндан сўнг шошилинч ишчи гуруҳи тузилди. Бу ҳақда Turon24га вилоят ФВБ матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.

Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси, вилоят ИИБ ЙҲХБ ва туман ҳокимлиги вакилларидан иборат ишчи гуруҳи автоҳалокат оқибатларини бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Жорий йилнинг 10 октябрь куни кеч соат 01:10 ларда Кармана тумани ҳудудидан ўтувчи М37 автомобиль йўлида “Нексия 2” русумли автомашина ҳалокатга учраб, унинг салонидаги 7 нафар йўловчи ёниб кетгани тўғрисида туман ИИБ навбатчилик қисмига маълумот келиб тушган. Дастлабки суруштирувлар натижасида “Қизилтепа сазани” фермер хўжалигига тегишли бўлган “Нексия 2” русумли автомашина “ShAANXI SX” юк автомашинаси билан тўқнашиб кетганлиги маълум бўлган.

Вилоят ИИБ ЙҲХБ мутахассисларининг маълумот беришича юк автомашинаси ҳайдовчиси Ҳ.Ж. Навоий-Қизилтепа йўналишида ҳаракатланиб, М37 йўлининг бурилиш жойида “Нексия 2” русумли автомашинага йўл бермаган. Мазкур ҳолат сабаб йўл транспорт ҳодисаси келиб чиққан.

“Энг ачинарлиси, юк автомашинаси эгаси воқеа содир бўлган ерда ҳалокатга учраганларга биринчи ёрдам кўрсатмай, воқеа жойида яширинган, – дейди вилоят ФВБ катта лейтенанти Рашид Тошназаров. – Агар у биринчи ёрдам кўрсатишга шошганда балки фуқароларнинг барчаси ҳалок бўлмасди”.

Ҳ.Ж.га нисбатан ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов жараёнлари давом этмоқда.

Маълумот учун: фуқаро Ҳ.Ж. Қизилтепа туманида 1983 йилда туғилган, оилали, икки нафар фарзанди бор.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан