Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон Беларусь ва Озарбайжон билан ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади
12.10.2018 15:11,  
2

11 октябр куни Ўзбекистон Мудофаа вазири Абдусалом Азизов Беларусь, Арманистон ҳамда Озарбайжон мудофаа вазирлари билан икки томонлама учрашув ўтказди, деб хабар қилди Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги матбуот-хизмати.

Таъкидланишича, учрашув давомида томонлар мудофаа ва ҳарбий таълим соҳасида ҳозирги кунда олиб борилаётган ҳамкорлик ҳамда унинг истиқболларига оид масалаларни муҳокама қилди, ҳарбий техника йўналишида ўзаро манфаатли алоқаларни мустаҳкамлаш борасида фикр алмашишган.

Озарбайжон ва Беларусь республикаларининг мудофаа вазирлари билан бўлиб ўтган учрашув якунида 2019 йил давомида Ўзбекистон мудофаа вазирлиги билан ҳарбий ҳамкорлик тўғрисидаги икки томонлама режалар имзоланди.

Ўзбекистон ва Беларусь республикаларининг Мудофаа вазирликлари ўртасидаги икки томонлама ҳарбий ҳамкорлик режасидан Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги раҳбариятининг Беларусга расмий ташрифлари, келгусида ҳам ҳарбий топография, геодезия, картография ва навигация соҳаларида ҳамкорликни давом эттириш, илмий ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш масалалари ўрин олган.

Шунингдек, Ўзбекистон ҳудудида Беларусь билан қўшма машғулотларини ўтказиш режалаштирилган.

Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида ҳарбий таълим соҳасида тажриба алмашишга йўналтирилган тадбирларни ўтказиш режалаштирилган. Бундан ташқари режага кўра, ўзбекистонлик ҳарбий мутахассислар Озарбайжонда ўтказиладиган халқаро мусобақаларда кузатувчи сифатида иштирок этиши таъкидланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан