Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда МДҲга аъзо мамлакатлар Мудофаа вазирлари кенгашининг йиғилиши бошланди
12.10.2018 15:14,  
3

Ўзбекистон халқаро форумлар саройида МДҲга аъзо мамлакатлар Мудофаа вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бошланди, дея хабар бермоқда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Унда Россия Федерацияси, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Озарбайжон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон Республикаларининг мудофаа идоралари раҳбарлари иштирок этмоқда.

Йиғилиш давомида Марказий Осиёдаги вазият, халқаро терроризмга қарши курашиш йўлидаги устувор вазифалар, Ҳамдўстликка аъзо мамлакатлар ўртасида ҳарбий ҳамкорликни ривожлантириш, радиацион, кимёвий ва билогик вазиятни баҳолаш ҳамда назорат қилишда Бирлашган тизимнинг истиқболлари муҳокама қилинади ҳамда бир қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан