Гулнора Каримованинг уйидан 38 млн франкга тенг соат ва заргарлик буюмлари топилган

12.10.2018 | Жаҳон | 4751

Гулнора Каримованинг Женевадаги уйида ўтказилган тинтувлар вақтида қиймати 38 миллион Швейцария франкига тенг соатлар ва заргарлик буюмлари топилган. Бу ҳақда Швецариянинг Tages-Anzeiger нашри хабар қилди.

2008 йилда Гулнора Каримова БМТ ва Женева шаҳрида бошқа халқаро ташкилотларда доимий вакили лавозимига тайинланганди.

Бироқ 2013 йилда дипломатик дахлсизлигидан маҳрум этилди. Мамлакат прокуратураси томонидан жиноий ишлар қўзғатилиб, унинг ҳисобида бўлган 800 миллион франк маблағни музлатиб қўйилганди.

2015 йил август ойида Ўзбекистонда Каримова айбланаётган жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган ва унга 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

Октябр ойи бошида Гулнора Каримовага ноқонуний активларини мусодара қилиши истаги ҳақида Буюк Британия ҳукумати маълум қилганди.