Тошкентда яна йўловчи автобуси ёниб кетди

12.10.2018 | Ўзбекистон | 2476

Бугун, 12 октябрь куни тахминан соат 14:50да, Паркент бозорига яқин ҳудудда 95-йўналишдаги автобус ёниб кетди.

Facebook'даги гуруҳлардан бирида ёзилган хабарга кўра, 8-автобус саройига қарашли “Mercedes Benz” маркали 95-автобус “Юнусобод 15 квартал – Авиасозлар” йўналишида ҳаракатланган.

Сгоревший автобус Mercedes-Benz Low FloorЁнғин ҳақидаги хабар Ёнғин хавфсизлиги бўлими навбатчилик қисмига соат 14:57да келиб тушган. 10 дақиқа ўтгач ёнғин содир бўлган манзилга икки навбатчи гуруҳ етиб келган ва соат 15:11 да ёнғин ўчирилган.

Автобуснинг мотор қисми ёнгани ва бунинг натижасида ҳеч ким жабрланмагани маълум қилинган.

Ҳозирги вақтда ёнғин сабабларини ўрганиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.