Гулнора Каримованинг қизи Имон Каримова Ўзбекистонга қайтди

13.10.2018 | Ўзбекистон | 4528

Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг набираси Имон Каримова Лондондан Ўзбекистонга қайтганини маълум қилди. Имон бу ҳақда Instagram’даги саҳифасида ёзиб қолдирган.

Ўзбекистонни сентябрь охирида тарк этган Имон 10 кундан кўпроқ Лондонда бўлган.

Ўшанда Ўзбекистон Бош прокуратураси Имоннинг Ўзбекистондан чиқишига ҳеч қандай тўсиқ мавжуд эмаслигини маълум қилган эди.

Гулнора Каримованинг ўғли Ислом ҳам Лондонда яшайди.

Ўзбекистондан чиқиб кетганидан сўнг Имон журналистлардан жуда кўп сўров бўлгани ва ҳеч қандай сиёсий масалаларда иштирок этишни истамаслигини ҳам айтиб ўтган эди.

Маълумот учун, 2015 йилнинг 21 августида Имоннинг онаси Гулнора Каримовага нисбатан 5 йилга озодликни чеклаш жазоси тайинланганди.